Умумий коидалар

1. Namangan viloyati Иктисодиёт ва саноат бош бошкармасининг (кейинги ўринларда ХУДУДИЙ бошкарма деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. ҲУДУДИЙ бошкарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПК,-2840 - сонли “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг худудий бошқармалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги карорига асосан ташкил этилган.

3. ҲУДУДИЙ бошкарма Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Худудий бошкарма икки томонлама бўйсунувда бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлигига хисобдордир.

4. ҲУДУДИЙ бошкарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва конунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Иқтисодиёт вазирининг буйруқларига, Наманган вилояти ҳокимининг қарор ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал килади.

5. ҲУДУДИЙ бошкарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Иқтисодиёт вазирлигининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, Наманган вилояти ҳокимлиги, туманлар ва шахарлар хокимликлари, давлат ва ҳўжалик бошкарув органларининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек бошка ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.